Қиз тушмагур энди 21 ёшда эди

0

Чилонзор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 20 май куни тахминан соат 19.00 да 21 ёшли Дана Л. 20 ёшли Акбаржон А.дан 2.500.000 сўмлик мобиль телефонини зарур қўнғироқ учун сўраган. Унга ишонган Акбаржон телефонини берган. Акбаржоннинг чалғиганидан фойдаланган қиз воқеа жойидан яширинган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

loading...