Тадбиркорни чув туширган фирибгар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан “S.Y.” хусусий корхонасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро А.Н. хусусий корхона раҳбари С.нинг ишончига кириб, унга тиббий буюмларни олиб беришини ваъда қилиб, корхонанинг 331,7 млн сўм маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, шундан 183 млн сўмни қайтариб, қолган 148,7 млн сўмни қайтармасдан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here