Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходимлари ўғриликда гумонланган шахсларни 15 дақиқада ушлашди(фото)

0

Шу йил 23 май куни тахминан соат 2:55 ларда Ангрен шаҳри 5-даҳада тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходими, сафдор Ш.Йўлдошев ва сафдор У.Шодиматовлар эътиборини катта сумка кўтариб келаётган икки шахс тортади ва ходимлар улар томон ҳаракатланганда, улар қочишга уринади. ППХ ходимлари дарҳол шубҳали шахслар ҳаракатини чеклаб, уларни қўлга олади ва шаҳар ИИБга олиб боради.

 

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қўлга олинган шахслар 2000 йилда туғилган С.Ғ. ва 2002 йилда туғилган О.И. эканлиги ҳамда улар фуқаро Исаевага тегишли озиқ-овқат дўконидан бир неча турдаги маҳсулотларни дўкон эшигини бузиш йўли билан ўғирлаб кетаётганлиги аниқланади.

Маълум бўлишича ўғирлик шахслар ушланишидан 15 дақиқа олин содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

loading...