Японияда вакцина паспорти жорий этилади

0

Япония ҳукумати коронавирусга қарши эмланган одамларга чет элга чиқишларига ёрдам бериш учун сертификатлар бериш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Japan Times.

Манбаaларнинг таъкидлашича, чегараларни назорат қилиш чораси сифатида ташриф буюрувчиларга қарши эмлаш паспортларини текширадиган мамлакатлар сони тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, вакцина паспорти сафарларини осонлаштириши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби Кацунобу Като ушбу масалани ўрганаётган Ташқи ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат тайёргарлик гуруҳига раҳбарлик қилмоқда. Жамоа вакцинация санасини ва вакцина ишлаб чиқарувчисини сертификатга қўшишни ўйламоқда.

loading...