Ёзёвонда фермер хўжалиги раҳбаридан 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Н. ва Ш.А. “А.Ф.” фермер хўжалигидан олиниб Ёзёвон тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилган 133,5 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фермер хўжалигига қайтариб олиб бериш эвазига хўжалик раҳбаридан 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...