AҚШ Aлцгеймер касаллигига қарши курашиш учун Aduhelm препаратини тасдиқлади

0

AҚШ Aлцгеймер касаллигига қарши курашиш учун Aduhelm препаратини тасдиқлади. Бу 20 йил ичида биринчи марта содир бўлди, деб ёзади BBC.

Биоген томонидан ишлаб чиқарилган дори Aduhelm савдо номи остида сотилади.

Aлцгеймер аломатларига эмас, балки асосий сабабларига таъсир кўрсатади.

Aduhelm amiloid – одам миясида қуйқалар ҳосил қилувчи, ҳужайраларга зарар етказадиган ва хотира, фикрлаш ва алоқа билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган оқсилни парчалайди.
Дори-дармон 80 ёшгача ва касалликнинг дастлабки босқичида бўлган беморларга мос келади. Препарат юқори дозаларда ишлатилганда когнитив пасайишни сезиларли даражада секинлаштиради.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here