Мусулмонлар хавф остидами?

0

Канаданинг АҚШ чегарасига яқин Лондон шаҳрида бир мусулмон оиланинг 4 аъзоси ўлдирилди.

Якшанба, 7 июнь тунида пиёдалар йўлагида кетаётган инсонларнинг устига автомобиль ҳайдалган.

Оқибатда 46 яшар эри, 44 яшар хотини, 15 ёшли қизи, 74 яшар буви ҳалок бўлган, 9 ёшли ўғил жароҳатланган.

Полиция 20 ёшли ҳайдовчи Натаниал Вельтманни ҳибсга олди.

Унга қотиллик ва қасддан одам ўлдиришга уриниш айблари қўйилди.

Гумондор ва қурбонларнинг бирор бир танишлиги бор-йўқлиги ҳозирча маълум эмас.

Полиция мусулмонлар дини учун нишонга олинганини, бу қасддан содир этилган нафрат жинояти эканини айтди.

Аммо гумондорнинг қандайдир ирқчи ёки динчи гуруҳга мансуб эканини ҳалича аниқламаган.

Фақат унинг бундан аввал судланмаган экани маълум.

Шаҳарнинг аксар яшовчилари ҳужумдан ларзага тушдилар.

Ҳодиса жойига гуллар қўйилиб, ҳалок бўлганлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

Шаҳар ҳокими жиноятни оммавий қотиллик, деб атаб, байроқларни туширишга буйруқ берди.

Канада Бош вазири Жастин Трудо «бу янгиликдан даҳшатга тушган»ини айтди.

«Нафрат амалидан террор қилинганларнинг суюклилари биз сизлар билан биргамиз», деб ёзди у Твиттерда.

Ҳужум сатҳи

Ҳужум сатҳи

Бу бутун мусулмон жамоасини даҳшатга солди, деди Канада мусулмонлари кенгаши раҳбари Мустафо Фаррух.

«Афсуски, мусулмонларга қарши ҳужумлар ҳам Канада, ҳам дунёнинг бошқа жойларида рўй бераяпти», деди Канада мусулмонлари кенгаши раҳбари.

Полиция ҳужумчига қасддан содир этилган қотиллик бандларини қўйди, терроризм айбловини илгари суриш ҳақида ўйлаб кўрилаётганини билдирилди.

Лондон ҳужуми Канададаги 2017 йил январидаги Квебек масжидига қуролли ҳужумдан кейинги энг ҳалокатли жиноят бўлди.

Ўшанда қуролли ҳужумчи масжид ичига кириб 6 намозхонни отиб ўлдирган, 5 мусулмонни яралаган эди.

Эртага, пайшанба куни Лондондаги ҳужумга учраган оила чиқиб юрган масжидда махсус диний маросим ҳам ўтказилмоқчи.

Манба: BBC NEWC

loading...