От гўшти истеъмол қилиш туғуруқ вақтини кечиктирадими?

0

От гўшти истеъмол қилиш туғуруқ вақтини ортга суриши тиббиётда исботланмаган. Аммо халқ орасида шундай қарашлар учраб туради. Бунга сабаб от одатдагидек — 9 ойда эмас, 11 ойда болалайди.

-Шунга кўра, ҳомиладорлигида от гўшти истеъмол қилган аёлларда ҳам туғуруқ кеч бошланади деган қарашлар мавжуд. Аммо бу ўз исботини топмаган.

– Кеч туғуруқнинг сабаблари турлича. Асосий сабаблардан бири бу — ирсий мойиллик. Тўғри таомланиш ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мисол учун, ҳомиладор аёл кўп хамирли овқат истеъмол қилса, ҳомила ривожланишида кечикиш кузатилиши мумин.

-Энг асосийси, ҳомиладор аёл ҳамиша назоратда бўлиши ва текширувлардан ўз вақтида ўтиб туриши керак.

«Соғлом ҳаёт»

loading...