Овқат тайёрлашни умуман билмайдиган машҳурлар (фото)

0

Юлдузлар овқат тайёрлашни билиши керакми? Бир томондан, улар ҳар доим ёрдамчиларни ёллашлари мумкин, иккинчидан, бу кўникма, масалан, карантин шароитида асқатиши мумкин. Бироқ барча машҳурлар ҳам ошпазлик истеъдоди билан мақтана олмайди.

Женнифер Лоуренс

Актриса интервьюларининг бирида «Кўпгина нарсалар қўлимдан келмайди: мазали овқат тайёрлашни, уй тозалаш ва тикишни билмайман», — деб тан олган.

Тайра Бенкс

Модель фарзандли бўлишдан олдин овқат пиширишни билмаган: у одатда ресторанларда овқатланган ёки уйда тайёр овқатга буюртма берган. Аммо у она бўлганида, ошпазлик курсига боришга қарор қилган.

София Вергара

«Америкача оила» сериали юлдузи ABC каналига берган интервьюсида шундай деган: «Мен овқат пиширишни билмаганман ва билмайман ҳам. Музлатгичимда ҳар доим тайёр арепас («начунка»ли колумбия нони) бўлади. Оч қолсам, улардан бирини оламан-да, еб кетавераман».

Пенелопа Круз

Актриса фильмларида унинг ошпазлик маҳорати ҳақиқатга қараганда анча яхши намойиш этилганини тан олади. Бунинг учун у курсларга ҳам борган. Аммо у ерда, асосан, сабзавотларни тез ва чиройли қилиб кесишни ўрганган.

Эва Мендес

Эва ҳам овқат қилишни билмаслигини ва ҳафтада 3-4 марта тайёр овқатга буюртма беришни тан олади: «Мен ўрганишни истардим, чунки бу фойдали маҳорат… Биз тез-тез ресторанларга борамиз… Кечки базмларда дўстларим овқат пиширади, менга эса у ернинг атмосфераси ёқади».

Бейонсе

Хонанданинг айтишича, овқат тайёрлашга умуман уқуви йўқ. Унинг Нью-Йорк Times’га берган интервьюсида «Мен овқат пиширишни умуман билмайман, лекин таомни татиб кўришга устаман», — деган. Онаси Тина Ноулз ҳам овқат тайёрлаш қизи билмайдиган ягона нарса эканини таъкидлайди.

Кира Найтли

Актриса ўзини ошхонадаги фалокат деб атайди: «Мен дунёдаги энг яхши ошпаз эмасман. Мен уруниб кўрганман, лекин бундан ҳеч нарса чиқмаган».

Приянка Чопра

Ҳиндистонлик актриса, мусиқачи Ник Жонаснинг рафиқаси сохта камтарликсиз шундай дейди: «Мен овқат пиширолмайман. Аммо ейишим мумкин»

Полина Гагарина

Машҳур хонанда ошхона билан иши йўқлигини тан олади. Шу билан бирга, у бутерброд ёки гўштни яхши тайёрлай олишини айтади. Аммо қийин ва узоқ вақт оладиган таомларни тайёрлашни одатда унинг эри — фотограф Дмитрий Исхаков ўз зиммасига олади.

Daryo.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here