Қашқадарёда қоидабузар Дамас ҳайдовчиси «Нексия» ва «Ласетти»га урилди(видео)

0

Бугун, 9 июнь куни соат 05:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, И.Каримов ҳамда Насаф кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлди. Воқеа юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Ҳайдовчи Н.Т. «Дамас» русумли автомобилда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, яшил чироқда чорраҳага кириб келган ҳайдовчи Л.М. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобилга тўқнашган ва зарб оқибатида йўналишини ўзгартириб қизил чироқда тўхтаб турган ҳайдовчи Н.Т. бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомобилга урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...