Қатар ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди

0

Бугун Тошкентга Қатар Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний бошчилигидаги делегация  ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Тадбирларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

darakchi.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here