Тилларга тушган автомактаб

0

Пастдарғом тумани Гўзалкент ҳудудидаги «Доно бобо файз”  масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги бу автомактабнинг фаолият кўрсата бошлаганига ҳали унчалик кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо унинг номи  тезда тилга тушди, ҳайдовчиликка ҳавасманд ёшлар шу ерга ўқишга кела бошлашди.

— 2020 йилдан иш бошлагандик, – дейди МЧЖ директори Суюн Хидиров.  –Қисқа вақтда барча шароитларни яратиб олдик, ўқув, машғулот хоналари, майдончаларини зарур воситалар билан жиҳозладик. Ҳозир биттадан  автобус, юк машинаси ва учта енгил машинага эгамиз. Ўқувчилар улардан усталаримиз бошчилигида машғулотлар пайтида фойдаланишади.

Иш юритувчи Хуршид Турдиниёзовнинг айтишича,  “В” ва “ВС” тоифалари бўйича ҳайдовчилар тайёрланаяпти. Ўтган давр ичида 20 дан ортиқ гуруҳда ўқиган ўқувчилар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишган. Автомактабда ўқитувчилар, усталар бўлажак ҳайдовчиларга касб-ҳунар ўргатишаётган бўлса, бир нафар ҳамшира бутун жамоа соғлиги борасида жон куйдирмоқда.

Алимардон ХУДОЙҚУЛОВ

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here