ТИШ НЕГА СИНАДИ?

0

Тишларнинг синиб тўкилишига тиш таркиби ва организмда (суякларда) кальций моддасининг етишмаётганлиги сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, агар инсоннинг жағ тишлари тушган ёки олинган бўлса, унда бу ҳолат бошқа тишларга ҳам ўз таъсирини ўтказиб, емирила бошлаши мумкин.

– Нотўғри овқатланиш, кундалик овқат рационида кальций ва витаминларнинг етишмаслиги орга-низмда кальций моддасининг танқислигига олиб келади.
Агар овқатланиш тартиби меъёрда бўлиб, рацион тўғри ташкил қилинган бўлса, демак, у ҳолда, кальций моддаси сўриладиган органлар, ичакларда нуқсон мавжуд бўлиши мумкин. Булар сирасига ичакларнинг енгил яллиғланиши, ичакларда эрозия ёки мураккаб яраларни киритиш мумкин.

– Бу касалликлар бор-йўқлигини аниқлаш учун терапевт-шифокор кўригидан ўтиб, маълум даво муолажаларини олиш керак. Шунингдек, стоматолог-шифокор кўригидан ўтишингизни маслаҳат берамиз.
Касалликни даволаш тартиби ташхисга қараб белгиланади. Зарур бўлса, беморга витамин комплекси буюрилади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here