16 ёшга тўлган фуқароларга идентификацион картани беришда электрон рақамли имзо қўшиб берилади

0

Бугун, АОКАда 16 ёшга тўлган шахсларга ID карта беришда уларни давлат солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Даракчи газетаси мухбири хабар берди.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи Фазлиддин Усмоновнинг маълум қилишича, жорий йилдан бошлаб 16 ёшга тўлган фуқароларга идентификацион картани беришда электрон рақамли имзо қўшиб берилади.

1 июндан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси томонидан бериб келинаётган солиқ тўловчи идентификация рақамларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамлари билан бирлаштириш масаласи қўйилган бўлиб, бу бўйича ИИВ да бир қанча тадбирлар амалга оширилди.

️Жумладан, Ички ишларвазирлиги Халқ банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда тизимларни интеграция қилиш, яъни маълумот алмашинувини жисмоний шахснинг идентификация рақами ёрдамида амалга ошириш йўлга қўйилди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан эътиборан, фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги маълумотнома, никоҳ қурганлиги ва бошқа маълумотларни фуқародан сўрамасдан тизим орқали ФХДЁ органларидан олиши мумкин.

Фармон билан Ички ишлар вазирлигига бир қатор вазифалар юклатилган. Жумладан, фуқаролларнинг манзил маълумотлари давлат органларига электрон тизим орқали тақдим этилмоқда. Бу фуқароларга анча енгиллик туғдиради, яъни улар ИИБ бориб форма 17 ёки форма 16 каби маълумотларини сўрашлари шарт эмас.

loading...