Билмайин босдинг тиконни, тортадурсан жабрини

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда “N.A.” хусусий корхонаси раҳбари А.И. ва оператори П.М.лар “Paynet” шаҳобчаси орқали коммунал тўловлар учун аҳолидан қабул қилинган тўловларни абонентнинг ҳисоб рақамига ўтказмасдан, уларга тўлов амалга оширилганлиги ҳақида квитанцияларни тақдим қилишиб, жами 244 нафар фуқаронинг 39,8 млн сўм пулларини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here