Бола жигардан бўлмаганмиди? 1 ёшли қизини сотаётган жигарфуруш аёл ушланди

0

Сурхондарё вилоятида Россияда туғилган 1 ёшли қизини сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Бугун.уз» «Zamon»га таяниб хабар берди.

Маълум бўлишича, ички ишлар органи ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қизириқ туманида яшовчи 23 ёшли аёл жарқўрғонлик Д. исмли аёлга 1 ёшли қиз фарзандини сотмоқчи бўлгани аниқланган.

Таъкидланишича, аёл Россиянинг Москва шаҳрида туғилган болани 12 600 000 сўмга пуллаганида тадбир ходимлари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, аёл чақалоқни боқишга қийналгани, уни ота-онаси қабул қилмаслигини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 3 кунлик чақалоғини 3000 долларга пуллаган аёл ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Навоийда аёл никоҳсиз туғилган чақалоғини 25 минг долларга сотмоқчи бўлгани маълум қилинган.

loading...