Дилноза Кубаеванинг қайғуси!..

0

Дарди, алами, ғуссаси!..

У «Келигинди келин» фильмидаги роли орқали машҳур бўлиб кетди. Бироқ кейинчалик Дилноза мана шу фильмда очиқ — сочиқ кийингани учун уялишини айтиб ўтди. Сўнгира, унинг қайғулари бошланди. Рўмол ўраганларга ёпишаётганларни кўриб, эзилди. Ярим яланғоч кийиниб юрган қизларни кўриб ачинди. Ажабланарлиси, уларнинг мушугини биров пишт демас эди. Шунингдек, масжидлар кўпайганидан, номоз ўқийдиганлар кўпайганидан хурсанд бўлди. Айни чоғда қаллоблар, ватанфурушлар, ўғрилар, лўттибозлар, порхўрлар янада ошганидан қайғуга ботди. Масжидга боради. Номозни ўқийди. Маърузани тинглайди. Ундан чиқиши билан алдашга ўтиб кетади. Бировларни чув туширишга ўтиб кетади… Эх!..

loading...