“Ғишткўприк”да яширинча олиб кирилаётган заргарлик буюмлари фош этилди

0

Божхона органлари томонидан қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Т.Д.нинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, сумка ичида божхона назоратидан яширилган ҳамда жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча, кумушдан ясалган 222 гр заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

loading...