Жанг бекор қилинди

0

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,67 кг) вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-0, 10КО) ўзининг навбатдаги жангини 19 июнь куни аргентиналик Сезас Мигел Баррионуевога (35-4-2, 25КО) қарши ўтказиши лозим эди. Маълум бўлишича ушбу жанг бекор қилинган. Бу ҳақда Go Sport! хабар берди.

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг АҚШга чиқишга рухсат берувчи визаси тайёр бўлмагани бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

loading...