Жанжаллашаётган йигит ва қизни ажратмоқчи бўлган кафе раҳбари пичоқланди

0

Тошкент шаҳрида жанжаллашаётган икки ходимини ажратишга уринган кафе раҳбари пичоқланди. Бу ҳақда «Zamon» хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги кафеларнинг бирида ишлайдиган сурхондарёлик йигит ва тошкентлик қиз ўзаро жанжаллашган. Қиз ҳамкасбига пичоқ билан ташланиб, ўлдириш билан қўрқитган пайтда атрофдагилар жанжалга аралашган. Қиз жанжал ҳақида қариндошига айтган ва қўнғироқ қилиб уларни чақирган. Жанжалга унинг амакиваччаси ва дўсти етиб келган. Улар жанжал пайтда икки ходимини ажратишга уринган кафе раҳбарини пичоқлаб қўйган.

Судда судланувчи қиз, унинг амакиваччаси ва дўстига нибатан суд ҳукми ўқилган. Қизнинг қариндоши Й.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг «л» банди билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Р.Н.га нибатан  Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисмининг «г» банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, судланувчи қиз Р.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиб, 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Аввалроқ Сурхондарёда эркак жанжал оқибатида танишини пичоқлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Жиззахда эркак хотинига 27 марта пичоқ ургани маълум қилинган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here