Жефф Безосга дам бериши мумкин бўлган миллиардер маълум бўлди

0

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон америкалик «космик рақиби» миллиардер Жефф Безосни космосга парвоз бўйича ортда қолдириши мумкин. Бу ҳақда «Parabolic Arc» хабар берди.

Маълум қилинишича, миллиардер Ричард Брэнсон ўзининг «Virgin Galactic» компанияси томонидан ишлаб чиқалган «VSS Unity» ракетаси билан 4 июлда космосга парвоз қилишни режалаштирган бўлиб, бунинг амал ошиш ёки ошмаслиги эса АҚШ Федерал авиация бошқармасидан лицензия олиш тезлигига боғлиқдир.

Маълумот ўрнида, дунёнинг энг бой одами, «Amazon» компанияси асосчиси Жефф Безос ўзининг «Blue Origin’s New Shepard» қурилмасида акаси ва аукцион ғолиби билан 20 июль куни космосга учишини маълум қилган. Онлайн кимошди савдоси ғолиби эса 12 июнь куни реал вақтда онлайн савдо пайтида эълон қилиниши хабар берилган.

Аввалроқ Жефф Безоснинг «New Shephard» кемаси сайёҳларни космосга олиб чиқиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Безос «Amazon» компанияси ишчиларига қарши курашиши маълум қилинган.

loading...