КОФЕНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАРИ БОР?

0

Ушбу ичимликнинг, агар ундан оқилона истеъмол қилинса, қатор фойдали томонлари ҳам бор, жумладан:

– Ақлий фаолиятни яхшилайди.

– Кайфиятни кўтаради, тетик ва бардам қилади, кучга куч қўшади.

– Бош оғриғини тўхтатади, мигреннинг олди олинади.

-Чарчоқ, лохаслик, уйқу босишини бартараф қилади.

– Антидепрессант модда сифатида руҳий тушкунликка тушиш, умидсизлик, ғамгинлик, истакларнинг камайиб қолиши, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатларни олдини олади, йўқотади.

– Хотирани рағбатлантиради, унинг ёмонлашувини тўхтатади. Альцгеймер ва Паркинсон касалликларини олдини олади.

– Уйқу дорилар ҳамда ҳар хил захарланишлар таъсирини камайтиради.

– Ошқозон фаолиятини рағбатлантиради.

– Паст қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам қилади.

– Кофеин ўзининг хусусияти билан саратон касаллигининг олдини олади.

– Шу нарсани эсда сақлаш керакки, кофенинг юқорида қайл қилинган фойдали жиҳатлари ундан меъёрида истеъмол қилинганида кузатилади. Кунлик меъёр эса ўртача 200-300мг кофеинга тенг.

loading...