КУН КУЛГИСИ!!!

0

***

—Садоқатли ва хиёнаткор эр ўртасида қандай фарқ бор?

—Садоқатли эрнинг баъзида виждони қийналиб туради.

 

***

Эркакнинг дўстига ёзиб қолдирган хатидан:

—Хотиним билан учрашиб юрганингни биламан. Ярамас, учрашдингми, рўзғор қилишнинг ярмини бўйнингга олгин-да!

 

***

Эр-хотин ажрашаяпти. Гувоҳ судьяга деди:

— Мен бу қўшниларим ҳақида ҳеч қандай ёмон гап айта олмайман. Улар доимо шовқинсиз, жимгина муштлашишарди.

 

***

Аёлдан сўрашди:

—Хўш, эрингиз билан ҳаётингиз қандай кечаяпти?

— Асти сўраманг! Доимо менга хиёнат қилгани қилган. Мен аҳмоқ бўлсам, шунча марта унга садоқатли эдим.

 

***

Янги ўзбеклар овқатланадиган ресторандаги эълондан:

— “Хотинингиз билан овқат тайёрлашни билмаганлиги учун ажрашманг! Яхшиси, бизнинг ресторанга келиб овқатланинг. Хотинингизни эса оилавий бахт учун асраб қўйинг!”

 

***

Болакай оёғини синдириб олиб врач ҳузурига келди.

Врач:

— Оёғингни нима қилиб синдирдинг?

Болакай:

— Мен муҳаббат қурбониман.

Врач:

— Қанақасига?

Болакай:

— Дадам муҳаббат ҳақидаги китобларни қачон қараса шкафнинг баланд полкасига беркитади. Ўшани оламан дегандим, йиқилиб тушдим.

 

***

Ҳомиладор аёлга врачлар кўпроқ музқаймоқ ейишни маслаҳат беришганди. Рентгенчи аёлни текшириб қараса, шундай манзара намоён бўлди:

Эгизаклар она қорнида жисмоний тарбий билан шуғулланишаяпти ва ҳар замонда шундай деб қўйишаяпти:

— Ҳечқиси йўқ, қишдан эсон-омон чиқиб олсак…

 

***

— Профессор, сиз хотинингизни кўп калтаклармишсиз. Шу ростми?

— Ёлғон. Мен профессор эмасман.

 

***

Почтачи денгизда қора терга ботиб аранг бир денгизчини топиб қўлига хат тутқазаркан, тинимсиз асабийлашарди. Буни пайқаган денгизчи деди:

— Агар кейинги сафар ҳам менинг олдимда манавинақанги асабийлашадиган бўлсанг, билиб қўй, қайсидир газетага обуна бўламан!

 

***

Кўп хотинли араб шайхи хотинларидан бирига деди:

— Сенинг кўзларинг худди ярим тундаги юлдуз каби чарақлаб туради. Лабларинг эса қимматбаҳо тошлар каби бебаҳо… Қолган кундошларинггаям шу гапимни етказиб қўй!

 

***

Леонид Якубович навбатдаги кўрсатувни суратга олиб бўлгач, чарчаб уйга қайтди. Хотини унга шкаф рўпарасида қўрқув аралаш тикилиб туриб деди:

— Мен сизга икки миллион рубл таклиф этаман ва биз бу шкафни очмаймиз!

 

***

Аёл дугонасига деди:

— Мен ҳомиладорман. Яқинда она бўламан.

— Вой, шундоқ ҳам тўрт боланг бор… Айтганча, буниси кимдан?

— Кимдан бўларди? Бошқалари каби бунисиям Болтавой акамдан-да!

— Унда нега Болтавой акангга тегиб ола қолмайсан?

— У менга ёқмайди.

 

 

loading...