Меҳнатига лойиқ мукофот олди

0

“Спутник V” вакцинаси яратувчилари Россиянинг илм-фан бўйича давлат мукофотини олди.

Россиянинг 2020 йил учун илм-фан ва технологиялар соҳасидаги давлат мукофотига коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси яратувчилари муносиб топилди.

Мукофот Гамалея номидаги илмий-тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург, унинг илмий ишлар бўйича ўринбосари Денис Логунов ҳамда Россия Қуролли кучлари 48-радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинларнинг марказий илмий-тадқиқот институти бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Сергей Борисевичга топширилади.

12 июнь куни олимлар Кремлда нишон, диплом ва пул мукофотини олишади. Россия президенти фармони билан давлат мукофоти миқдори 10 миллион рублгача (137, 3 минг доллар) кўпайтирилган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here