Навбатдаги офат «Қора моғор»ми?

0

Лотин Америкаси давлатларидан бири бўлмиш Гондурасда 58 ёшли беморда коронавирусдан тузалганидан икки ҳафта ўтгач, «қора моғор» ёки мукормикоз (хавфли қўзиқорин инфекцияси) қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «ФАН» хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак коронавирусдан тузалгандан сўнг 2-3 ҳафта ўтгач, Кортес бўлимидаги касалхонага мурожаат қилган. У юзнинг ўнг қисмида шамоллаш ва кучли оғриқ, кўз ичининг оғриши ва кўришнинг хиралашиши, бош оғриғи ҳамда юқори жағнинг некротик шикастланишидан шикоят қилган. Тиббиёт маркази маълумотларига кўра, ҳозирда беморнинг соғлиғи барқарор.

«Гондурасда аллақачон ‘қора моғор’ни юқтириш ҳолатлари бўлган. У илк бор бундан 40 йил олдин қайд этилган», — деган мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Флорес. Шунингдек, у касаллик одамдан одамга юқмаслигини ва иммунитети заиф одамлар учун бу инфекция хавфли эканини маълум қилган.

Аввалроқ Осиёдаги яна бир мамлакатда «қора моғор» касаллиги аниқланганди. Шунингдек, Ҳиндистонда аниқланган «қора моғор» яна бир давлатда қайд этилганди.

loading...