Қидирувдаги алиментчи ота топилгач, оиласи билан ярашди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 25.08.2018 йилдаги суд буйриғига асосан, қарздор О.К.дан ундирувчи С.Ш.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ховос тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Қарздор О.К. маълум муддат алимент пулларини ўз вақтида ойма-ой тўлаб келган. Бироқ, 2020 йил май ойидан алимент тўламасдан, қочиб юрган.
Шу сабабли, О.К.нинг алимент қарзи 9,5 млн. сўмни ташкил қилган. Охирги яшаш манзили аниқ бўлмаганлиги боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинган ҳамда қарздор ота Тошкент шаҳридан топилган ва Бюронинг туман бўлимига олиб келинган.

Шундан кейин, бўлим ходимлари томонидан қарздорга 1 йил мобайнида тўланмаган алимент қарздорлиги учун келиб чиқиши мумкун бўлган ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгандан кейин, қарздор ота 1 йил давомида тўланмасдан келинган 9,5 млн.сўм қарздорлик ундирилди.

Ота фарзанди учун алиментни тўлаб берган бўлса-да, Бюронинг Ховос тумани бўлими давлат ижрочиси Ш.Мараимов оилани тиклашга ҳаракат қилиб, 3 йилдан буён ажримдаги эр ва хотинга нисбатан тушунтириш ва профилактик тадбирларни олиб борди.

Натижада, улар фарзандининг келажагига бефарқ бўлмай, ярашишди. Оила тикланиб, ундирувчининг илтимосига кўра алимент тўғрисидаги ижро ҳужжати тамомланди.

Асосийси, яна бир оила тикланишига эришилиб, вояга етмаган фарзандининг бут оилада камол топишига шароит яратилди.

Мажбурий ижро бюроси Ховос тумани бўлими

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here