Қочиб қаерга ҳам борарди

0

Марғилон шаҳрида табиий газ тармоғини ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган пулларни ўзлаштириб кетган фирибгарлар қўлга тушди.
Фуқаро Р.Х. “Марғилоншаҳаргаз” филиали ходимлари А.В. ва Ш.А. билан олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ноябрь ойида шаҳардаги «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғинида янги газ тармоғига улатиб беришни ваъда қилиб, аҳолидан жами 5000 АҚШ доллари миқдорида пулларни йиғиб олишиб, шу кунга қадар газ тармоғига уламасдан, пулни қайтармаган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда бу фирибгарлик аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here