Самарқандда илк марта буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди

0

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари самарқандлик шифокорлар билан биргаликда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ноёб жарроҳлик амалиётини ўтказишди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бунга қадар буйрак трансплантацияси опарецияси юртимизда фақатгина Тошкент шаҳрида Республика шоишилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилар эди.

Қарийб уч соат давом этган, Самарқанддаги илк буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. Булунғурлик 31 ёшли О.Хўжақулов анча йиллардан буён буйрак етишмовчилиги билан оғриб келар эди. Бугун унга укаси М.Хўжақулов бир буйрагини берди. Энг муҳими, ҳар икковининг ҳам аҳволи яхши ва улар тиббий стандартлар асосида шифокорлар назоратида.

loading...