Шундай инсонлар ҳали ҳам борлиги учун дунё турибди!..

0
Тошкентда ФВВ ходими фуқароларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди
Ҳодиса 8 июнь куни соат 15:16 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ю.Ражабий МФЙдан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида содир бўлган. Маълум қилинишича, тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаган.
Ушбу ҳудудда назорат олиб бораётган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг икки нафар ходими чўкаётган фуқарони кўриб, қутқарув ишларини амалга оширишган.
Қутқарув жараёнида ФВВ ходимлари А.Азимхўжаев ва И.Муродовлар фуқаро С.Қ.ни (аёл) қутқариб қолади. Шундан сўнг, аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К. (эркак) кейинчалик С.Қ. такроран ўзини сувга ташлаган.
Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари билан иккала фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Қутқарувчи А.Азимхўжаев хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди.
Аллох рахматига олсин!!!!
loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here