Шуни синдиришмаса бўлар эди!

0

Исроиллик археологлар Явне шаҳрида олиб борган қазишмалар чоғида аббосийлар давридан қолган тухумга дуч келишди. “Евроньюс”нинг хабар беришича, тухум ахлат чуқуридан топилган.

«Жуда ҳайрон бўлдик. Вақти-вақти билан тухум пўчоқларини топамиз, лекин бутун тухумнинг топилиши фавқулодда ҳодиса бўлди», – дейди қазишмаларга раҳбарлик қилган Алла Нагорски.

Тухум асрлар давомида бус-бутун сақланган, бироқ уни лабораторияда синдириб қўйишган. Маълум бўлишича, тухумнинг ичида озроқ сариғи қолган, олимлар буни ДНК тадқиқоти ўтказиш учун имконият деб ҳисобламоқда.

«Балки тухумнинг ичини текшириб кўриш учун уни барибир синдиришимизга тўғри келган бўларди», – дея ҳамкасбларини юпатди Нагорски.

Қазишмалар чоғида чироқ ва суякдан ясалган учта қўғирчоқ ҳам топилган. Нагорскининг айтишича, топилган чироқ аббосийлар даврига хосдир, шу сабабли тухум ҳам аббосийлар давридан қолган деб ҳисобланяпти.

loading...