Сирдарёда “Нексия”га яширилган дорилар тўхтатиб қолинди

0

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ ва Миллий Гвардия тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида тиббий дори-воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган Ўзбекистон фуқароси Р.Н бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автотранспорт воситаси Гулистон шаҳри ҳудудига келиб тўхтаган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан автотранспорт воситаси кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 32 миллион сўмлик, елим идишларда 178 250 дона “Валериана” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...