Тезкор! 4 йигитни тупроқ босиб қолди, улардан уч нафари ҳалок бўлди

0

Кеча, 9 июнь куни соат 05:30 ларда вояга етмаганлар С.К.(2006 й.т.), С.М.(2007 й.т.) ва Д.М.(2004 й.т.)лар ва фуқаро С.У.(1990 й.т.)ни Қўнғирот тумани, “Суўенли” ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган вақтида, тупроқ ўпирилиб босиб қолди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар бермоқда.

Натижада, фуқаро С.У., С.К. ва С.М.лар воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

loading...