Ўзбек филмлари тожик каналларида!

0

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи пайтида тожик телеканаллари ва кинотеатрларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Илхақ», «Халқ юраги», «Абдураҳмон Жомий», «Ягона осмон остида» фильмлари намойиш этилади. Бу ҳақда «Bugun.uz» Кинематография агентлиги ахборот хизматига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, намойишлар 9 июндан Тожикистоннинг «Синамо» телеканалидаги «Илхақ» фильмининг тақдимоти билан бошлаб берилган. Шунингдек, мамлакатнинг барча йирик кинотеатрларида ҳам тожик тилидаги ўзбек фильмлари намойиши бошланган. Тожикистонда 19–22 май кунлари ўтказилган Ўзбекистон киноси кунлари давомида бир қатор фильмлари тожикистонлик томошабинлар учун ҳафола қилинган эди. Шундан сўнг, ўзбек киносининг қўшни давлатдаги ихлосмандлари томонидан фильмларни тожикчага дубляж қилиб, тақдим этиш таклифи берилган. Шу боис, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи арафасида суратга олинган ушбу фильмларни қардош халқ телевидение ва кинотеатрларида намойиш қилиниши тақдим этилган.

Тожикистонда бўлиб ўтган ўзбек киноси кунларида «Тожикфильм» давлат муассасаси раиси Маҳмасаид Шоҳиён билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланган. Меморандум бўйича режиссёр Жаҳонгир Ахмедовнинг «Илҳақ» бадиий фильми, Шохрух Расуловнинг «Халқ юраги», Жавоҳир Қосимовнинг «Абдураҳмон Жомий», Жасур Исҳоқовнинг «Ягона осмон остида» ҳужжатли фильмлари тожик тилига таржима қилиниб, «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси» ДУК, «Spectre» ҳамда «Эзгу фильм» студиялари томонидан дубляж қилинган.

«Бизга туҳфа сифатида юборилган ўзбек халқининг юксак савиядаги фильмларини кинотеатрларимиз ва телевидениеларимиз орқали албатта намойиш этамиз. Ишонаманки, ушбу фильмлар икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга, маданий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади», — дейди «Тожикфильм» Давлат муассасаси бош директори Маҳмасаид Шоҳиён.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here