Яна бир она қизини сотмоқчи бўлганда қўлга олинди

0

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида яшовчи аёл ўзининг бир ёшли қиз фарзандини сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Бу ҳақда «ZAMON» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, боланинг онаси жарқурғонлик бир аёл билан танишиб, фарзандини унга сотмоқчи бўлади. Аммо жарқўрғонлик аёл бу ҳолат қонунга зид эканлигини билган ҳолда бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилади.

ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида аёл ўз фарзанди учун 12 миллион 600 минг сўм пулни олаётган вақтда қўлга олинган.

«Мен боламни сотмоқчи эмасдим. Боқа олмаганим учун бериб юбораётгандим. Шароитим оғир, ота-онам ҳам боламни қабул қилмаяпти», — дея иддао қилади она.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here