20 сотих ер майдонини фуқаро номига ўтказиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Жиззах шаҳар ҳудудида хусусий таълим муассасаси қуриш учун 20 сотих ер майдони ажратиш ҳақидаги шаҳар ҳокими қарорига Жиззах вилоят прокуратураси томонидан келтирилган протестни танишлари орқали бекор қилдириб беришини айтган.

Унинг номига қайта ҳужжатлаштириб бериш хизмати учун 2 500 АҚШ долларига келишиб, шундан аванс тариқасида 5 млн сўмни олган вақтида ашаёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here