3250 долларга пойабзал сотиб олган Кайли Женнер (расм)

0

Balenciaga модалар уйи Crocs компанияси билан ҳамкорликда 3D-принтерда босилган оёқ кийимларини чиқарди. Ғайриоддий пойабзалларнинг илк эгаларидан бири Ким Кардашьяннинг синглиси Кайли Женнер бўлди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Кайли 3250 долларга пушти рангдаги пошнали туфлини сотиб олди. Унинг исми пойабзалга ўйиб ёзилган. Ташқи томондан пойабзал жуда катта кўринади. Хусусан, буни Кайлининг кичкина қизи Сторми қўлида ушлаб турган суратдан ҳам сезиш мумкин.

Бренднинг веб-сайтида маҳсулот 100 фоиз полиуретандан тайёрланганлиги кўрсатилган. Айни пайтда пойабзал икки хил – пушти ва оч яшил рангда тақдим этилган. Иккала нусха ҳам ўзига хос ёрқинлиги билан ажралиб туради.

 

 

loading...