82 миллионлик ручкада нима ёзишар экан!

0

Бухоро вилояти ҳокимлиги ручка сотиб олишга қарор қилди.

Вилоят ҳокимлиги Montblanc бренди остидаги ручкаларни сотиб олмоқчи. Ушбу савдога 82 млн сўм ажратилган.

Сотиб олиш бўйича лот шу йил оҳирига қадар амал қилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга олтиндан ясалган ручкаларни харид қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ вазирлик хатолик бўлганини, улар аслида олтин ручка эмас балки олтин рангли ручка олишлари кераклигини таъкидлади.

loading...