Ажойиб совға! Байден биринчи чет эл сафарида Британия вазирига велосипед совға қилди

0

АҚШ президенти Жо Байден амалдаги раҳбар сифатида ўзининг илк чет элга сафарида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашди. Учрашув рамзи сифатида Байден Жонсонга Америкада мазхсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган велосипед ва шлем совға қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу совға «дўстлик ва уларнинг велосипедга бўлган қизиқишини эътироф этиш белгиси» ҳисобланади. Жонсон, ўз навбатида, Байденга америкалик қора танли ҳуқуқ фаоли Фредерик Дугласнинг деворий суратини топширган. Сиёсатчиларнинг турмуш ўртоқлари ҳам бир-бирларига эсдалик совғалари улашган.

Маълумот ўрнида, Байден ва Жонсон 10 июнь куни Лондон ва Вашингтон ҳамкорлик қилиш ниятида бўлган саккизта муҳим йўналишларни ўз ичига олган 1941 йилги келишув асосида яратилган янги Атлантика Хартиясини имзолади. Кейинчалик, журналистлар билан суҳбатда АҚШ президенти Буюк Британия бош вазири билан «жуда самарали учрашув» ўтказганини айтди.

Аввалроқ Байден Европага ташрифни Россияни огоҳлантириш билан бошлагани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Байден Путин билан учрашишидан олдин Украина президенти билан суҳбатлашгани маълум қилинган.

loading...