“Британия Гвианаси” номини олган марка 8,3 млн долларга сотилди

0

Уни дунёга машҳур “Стэнли Гиббсон” маркалар каталоги сотиб олди.

Компания вакилининг айтишича, “Британия Гвианаси” Лондонда, “Стэнли Гиббсон” флагманлик дўконида кўргазмага қўйилади. Шунингдек, рақамли коллекция яратилиб, марканинг нусхаси оммага намойиш қилиниши айтилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, чекланган ададда нашр этилган 1 центлик марка бир дона қолган, унинг нархининг баландлиги ҳам шу билан изоҳланади. Бизнинг кунларгача сақланиб қолган нусха Британия Гвианаси (ҳозирги Гайана)да 1856 йилда чоп этилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here