ЭМИЗИКЛИ ФАРЗАНДИ БОР ОНАГА ТАВСИЯЛАР

0

-Болани ҳар гал каравотдан ёки бешикдан олаётганингизда уни қўлтиғи остидан кўтариб туринг. Бу болага қоринда йиғилан дамлардан халос бўлишига ёрдам беради.

-Агар бола кечаси чўчиб уйғонаётган бўлса, уни ухлатишдан олдин йўргаклаб ётқизган маъқул.

-Йиғлаётган болани овқатлантириб бўлмайди. Аввал уни тинчлантириш лозим.

– Агар ухлаётган бола оғзини очишини истасангиз, бармоғингизни унинг юқори лабига теккизишингизнинг ўзи кифоя.

– Йиғлаётган болани тинчлантиришнинг энг осон йўлларидан яна бири – уни кўтариб, бағрингизга босишингиздир.

– Агар озиқлантиришга онанинг сути етарли бўлмаса, болага ёшига мос қўшимча тарзда озиқлантирувчи маҳсулотлар беришингиз мумкин.

– Боланинг бошини юваётганингизда олдиндар орқага қаратиб ювинг. Шунда унинг юзи ва кўзига совун тегмайди.

SoglomHayot

loading...