Фарғоналик ота фарзанди учун 2030 йилгача бўлган алиментни тўлади

0

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 27.11.2012 йилдаги 3268/13-сонли ижро варақасига асосан қарздор А.Содиқовдан ундирувчи М.Мадаминовадан фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Содиқовдан алимент қарзи мунтазам равишда ўз вақтида ундириб келинганлиги сабабли ундирувчи М.Мадаминова томонидан алимент масаласида эътироз келиб тушмаган.
Навбатдаги алимент пулини тўлаш учун келган қарздор А.Содиқовга давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари тушунтирилган.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 09 июнь куни қарздор А.Содиқов фарзанди Р.Мадаминовнинг 18 ёшга тўлгунга қадар, яъни 2030 йилгача давр учун ҳисобланган 71 млн. сўм алимент пулининг бир қисмини 3000 АҚШ доллари кўринишида ундирувчи М.Мадаминовага шахсан топширган бўлса, банк пластик картасига 40 млн. сўм пул маблағларини ўтказиб берган.
Шу тарзда, ундирувчи М.Мадаминованинг аризасига ижро иши бўйича иш юритуви тамомланиб ижро ҳужжати унга қайтарилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here