Ҳали қаримасдан турибми?..

0

Тери узоқ вақт тиниқ ва таранг бўлиши учун турмуш тарзига эътибор бериш керак. Қандай одатлар эрта ажин тушишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қуёш нурларидан ҳимояланмаслик

Сиз қуёшни яхши кўришингиз мумкин, аммо терингиз эмас. Гап шундаки, фаол қуёш нурлари муддатидан аввал қаришга олиб келиши мумкинлигини билса ҳам, нима учундир одамлар SPF-кремлардан фойдаланишни инкор қилади. SPF ҳимоя нафақат соҳилда дам олганда, балки кундаликда, ҳатто шунчаки ишга кетаётганда ҳам керак бўлади. Йил давомида битта кремдан фойдаланиш одатингизни бас қилинг, UV кўрсаткичи 3 дан юқори бўлса, терингизга SPF кераклигини унутманг.

Сақич чайнаш

Мунтазам равишда сақич чайнайдиганларнинг жағлари доимий равишда ҳаракатда бўлади, бу эса вақт ўтиши билан оғиз ва бурун атрофида ажин пайдо бўлишига олиб келади. Бу худди қошларни чимириш пешонада ажин тушишига олиб келишига ўхшайди.

Терини тозаловчи воситалардан ҳаддан ортиқ фойдаланиш

Пилинг, скраб ва юз териси учун қўлланадиган чўткалардан ҳафта давомида 2-3 мартадан кўпроқ фойдаланиш терининг табиий қатламига зарар етказади. Оқибатда терининг табиий иммунитети пасайиб, ажинлар пайдо бўлишига олиб келади.

Ёстиқ жилдни ҳафтада бир марта алмаштириш

Ёстиқ жилдлар хавф манбаи бўлиши мумкинлиги, унда бактериялар тўпланиши мумкинлиги сабаб ҳам ухлаганда терига бевосита таъсир қилмай қолмайди. Соч учун ишлатилган лак ва бошқа косметик воситалар таркибидаги кимёвий моддалар жилдга ёпишиб, кейин терига қандай зарар етказиши мумкинлиги ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Айнан шу сабаб ҳам ёстиқ жилдларини ҳар 2-3 кунда алмаштиришга одатланиш керак.

Тиниқиб ухламаслик

Уйқунинг меъёрда бўлмаслиги бир қанча муаммолар, хусусан, эрта қаришга ҳам олиб келиши мумкин. Гап шундаки, тиниқиб ухламаганда тери ҳужайралари ҳам тикланишга улгурмайди. Агар 50 ёшда ҳам ўзига хос кўринишни истасангиз, тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг.

Нотўғри ётиш

Эрта қаришга олиб келадиган яна бир сабаб — нотўғри ётиш. Кўпчилик қорни билан, ёноқларини ёстиққа қўйганча ухлашни афзал билади, аммо бу вақтда қон айланиши меъёрда бўлмайди, бу эса тери аҳволига таъсир қилмай қолмайди. Ажин эрта пайдо бўлишининг олдини олиш учун ёнбошлаб ёки осмонга қараб ухлашга ҳаракат қилинг — бу нафақат, тери балки юрак-қон томир тизими учун ҳам фойдали.

Ҳуснбузарларни сиқиш

Бундай қилиш орқали нафақат инфекция киришига шароит яратилади, балки тери шикастланади ҳам. Оқибатда юзингизда из қолиши мумкин.

Қуруқ ҳаво

Ҳаво қуруқлиги ҳам тери аҳволига таъсир қилгани сабаб ҳавони намлантирувчи воситалардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Чекиш

Чекиш нафақат тери, балки бутун организмнинг ҳам эрта қаришига сабаб бўлиши мумкин. Узоқ вақт давомида ёш кўриниш учун ушбу зарарли одатдан воз кечиш керак.

loading...