Ҳомиладор ёки эмизикли оналар жуда ҳам зарур бўлмагунга қадар дори қабул қилмасликлари керак

0

Қачон дори ичмаслик керак?

Қуйидаги ҳолатларда дори ичишдан сақланиш лозим:

Ҳомиладор ёки эмизикли оналар жуда ҳам зарур бўлмагунга қадар дори қабул қилмасликлари керак.
Янги туғилган чақалоқларга дори ишлатишда эҳтиёт бўлинг. Уларга ҳар қандай дори беришдан аввал тиббий маслаҳат олинг.
Ошқозон яраси бор одамлар таркибида аспирин моддаси бор дорилардан ўзларини тийишлари керак.
Оғриқни қолдирувчи дорилар ва стероид гармонлар яраларга ёмон таъсир қилади ва овқат ҳазмини бузади.
Сариқ касаллиги билан оғриган одамлар антибиотик ёки бошқа кучли дорилар билан даволанмасликлари керак, чунки уларнинг жигари шикастланган бўлади. Шунга кўра дорилар организмни заҳарлаши мумкин.

 

loading...