Мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин

0

Бугун, 11 июнь куни соат 14:43да Юқоричирчиқ тумани “Маърифат” МФЙ, Баҳор кўчасида жойлашган “EKO OIL PRODUKT” МЧЖ мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида бинонинг тахминан 60 кв.м. майдонига зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди.

Ҳодисадан тан жароҳати олганлар йўқ.

loading...