Олий суд ахборот хизмати 5 йилга озодлиги чекланган Жасур Умиров иши бўйича баёнот берди

0

Олий суд ахборот хизмати 5 йилга озодлиги чекланган Ж.У. иши бўйича баёнот берди

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ж. У. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 12 мартдаги ажрими билан ушбу ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

2021 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи ва судланган Ж. У. нинг адвокати томонидан кассация тартибида берган шикоятлари асосида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб, Ж. У. га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукми ва Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 12 мартдаги ажрими ўзгартирилган.

 

loading...