Отарчи, бир тийинга олмай қўйди!..

0

Қорним оч. Битта нонга пул беринг, кеча нонушта қилгандим. Буханка нонни совуқ сувга ботириб. Шундан бери юрибман, ака, деганди бундан роппа роса тўрт йил муқаддам санъат институтида ўқийдиган бир танишим. Мен уни тўғри ошхонага олиб бордим. Обдон қорнини тўйғаздим. Сўнг бир ҳафтага етадиган пул бердим. Шу билан у қорасини ўчириб кетди. Мени эсимдан ҳам чиқди. Яқинда битта тўйхона ёнида дуч келиб қолдик. Эшшакни кўришгиси келмайди. Кейин секин суриштириб билсам, пичоғи мой устида эмиш. Кунинга икки учта тўйи бор экан… Мен ўшанда қорнини тўйғазганимни миннат қилмоқчимасман. Шунчаки, у одамгарчиликни эсидан чиқариб қўйганига ачинаман!..

loading...