Қирғизистон президентининг рафиқаси ўзининг илк хорижий сафарини амалга оширди

0

Қирғизистон президентининг рафиқаси Айгул Жапарова биринчи хоним мақомини олганидан буён илк хорижий сафарини амалга оширди, деб ёзади Tengrinews.


Қайд этилишича, 9–10 июнь кунлари Қирғизистон президенти расмий ташриф билан Туркияда бўлди. Президент билан бирга унинг рафиқаси Айгул Жапарова ҳам сафарга борган.

Ташрифнинг биринчи кунида Жапарова классик кўринишни танлаган. Заргарлик буюмларига келсак, у қорамтир марвариди бор занжир билан тугмасимон сирғаларни афзал кўрган.

Ташрифнинг иккинчи кунида Жапаровлар оиласи Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Чингиз Айтматов номидаги форумга ташриф буюрди.


Айгул Жапарова Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон билан бирга қирғиз ёзувчиси ижодига бағишланган кўргазмани томоша қилди. Ушбу тадбир учун Қирғизистоннинг биринчи хоними белдемчи миллий либосини кийган. Эмине Эрдўғон ўзининг Twitter саҳифасида учрашувдан олинган фотосуратни бўлишди.

loading...