Шавкат Мирзиёев Душанбедан Хўжандга келди

0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида 11 июнь куни Душанбедан Хўжандга келди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

«Хўжандда давлатимиз раҳбари ташрифига катта тайёргарлик кўрилган. Икки мамлакат байроқлари билан безатилган аэропорт ва кўчаларда жамоатчилик вакиллари Президентимизни катта хурсандчилик билан кутиб олди», — деб таъкидланган хабарда.

Шундан сўнг икки мамлакат етакчилари қисқа учрашув ўтказиб, биргаликда Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10 июнь куни расмий ташриф билан Тожикистонга келди. Ташрифнинг илк кунида давлат раҳбари Душанбе халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди, «Қасри Миллат» қароргоҳида уюштирилган тантанали маросимда қатнашди. Шу ернинг ўзида икки давлат раҳбарлари аввалига тор, сўнг кенгайтирилган таркибдаги учрашувларда иштирок этди.уБндан ташқари, Самарқанд ва Хатлон вилоятларида қурилган ижтимоий объектларнинг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирлар якунида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 35 та ҳужжат имзоланди. Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотлади.

loading...