Тил нега оғрийди?

0

-Тил оғришининг сабаблари кўп. Улар оддий механик зарарланишлардан тортиб, онкологик касалликлар натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Чунки бу аъзо ҳар қандай оғриқ ва таъсирларга ўта сезгир бўлади.

-Тилнинг жароҳатланиши — оғриқни келтириб чиқарувчи энг кенг тарқалган сабаблардан биридир. Бундан ташқари, тиш эмалининг емирилиши, пломбалар ва нотўғри қўйилган тиш протезлари ҳам тил оғришига сабаб бўлади.

-Тил оғриши қайси касаллик сабаб пайдо бўлишини аниқламай туриб, бирор даво чорасини қўллаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ЛОР ёки терапевтга мурожаат қилиш керак бўлади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...