Туркияда ўзбекистонликлар учун карантин билан боғлиқ айрим чекловлар бекор қилинмоқда

0

Туркия Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича,  Туркияда ўзбекистонликлар учун айрим карантин чекловлари бекор қилиниб, икки мамлакат ўртасида авиақатновлар қайта тикланмоқда.

Хусусан:

1. Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида авиақатновлар 2021 йил 3 июндан бошлаб босқичма босқич  тикланади;

2. Туркияга туристик сайёхлар учун мўлжалланган чартер авиақатновлар жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб босқичма босқич тикланади;

3. Тошкент-Истанбул йўналишидаги авиақатновлар талаб ва вазиятдан келиб чиқиб жорий йилнинг 10 июндан бошлаб босқичма босқич тикланади;

4. Сўнги 14 кун давомида Туркияда бўлган ва ушбу мамлакат орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни уй ёки меҳмонхонада карантинда бўлишлари тартиби  бекор қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга келиш учун авиақатновга рўйхатдан ўтишдан олдин сўнги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here